Жорий йилнинг 24 декабрь куни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун "Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖда Пресс-тур ташкил қилди.
Пресс-турда аҳолининг 2020-2021 йиллари куз-қиш мавсумида узлуксиз электр ва иссиқлик энергияси бўлган эхтиёжини тўлақонли қондириш ва барқарор етказиб беришни таъминлаш мақсадида бир қатор амалга оширилган ишлар юзасидан ҳам маълумот берилди.

Унга кўра, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ тизимидаги инвестиция лойиҳалари доирасида энергосамарадор замонавий технологиялар улуши бугунги кунда 4309,0 МВт(30,8 %)га етган ва "Иссиқлик электр станциялари" АЖ тизимида лойиҳа қиймати 1195,87 млн. АҚШ долларига тенг бўлган Тўрақўрғон ИЭС ни қуриш жараёнида иқтисод қилинган 27,3 млн. АҚШ долларига Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан Андижонгача чўзилган “Тўрақўрғон ИЭС— Юлдуз подстансияси” 220 кВ.ли 2 занжирдан иборат 100 км.лик электр узатиш линияси қуриб фойдаланишга торширилган.

Шунингдек, корхонада бугунги кунда 12 та 150-160 МВт ли энергоблок ва 370 МВт ли Буғ газ қурилмаси (БГҚ) 17 та куч трансформаторлари мавжуд бўлиб,асосий ёқилғи сифатида табиий газ ва захира ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланилади.2020 йилда иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик станциялари томонидан 58,5 миллиард кВт / соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шу билан бирга, 60,5 миллиард кВт / соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда - бу ўтган йилга нисбатан 4,1 миллиард кВт / соат кўпроқ.

“Тошкент иссиқлик электр станцияси” АЖ ягона Ўрта Осиё энерго тизимига киради. Ишлаб чиқарилган электр энергияси 12 та 110 кВ ли, 6 та 220 кВ ли ва 2 та 500 кВ ли хаво линиялари орқали тармоққа узатилади. Шу билан бирга, корхонада 1140 нафар ишчи ходим мехнат қилиб келмоқда.Уларнинг меҳнат қилишлари, дам олишлари ва даволанишлари учун барча шарт шароитлар яратилган.

Малумот ўрнида, “Тошкент ИЭС” АЖ корхонасининг асосий қурилмалари: бош корпус, техник сув таъминоти объектлари, станциянинг электр қисми қурилмалари, мой хўжалиги, сув тозалаш қурилмалари, қора мой хўжалиги, бирлашган ёрдамчи корпус, иссиқлантириш қурилмалари. 2017 йил 2-декабрда қуввати – 370 МВт бўлган Буғ газ қурилмаси – ишга туширилди. Бугунги кунгача умумстанцияда ишлаб чиқарган электр энергияси 464, 998 млрд.кВт/с.ни,шу жумладан БГҚда 6,9 млрд.кВт/с.ни ташкил этади.
Марям САТТОРОВА
"Даракчи" мухбири






