АсосийЖАМИЯТ

Карантинда Германиядаги ўзбекистонликлар Ватан соғинчини енгиш йўлини топишди

Маълумки яқин кунларда бутун дунёда, хусусан Европада янги турдаги коронавирус сабаб каран...

'Карантинда Германиядаги ўзбекистонликлар Ватан соғинчини енгиш йўлини топишди'ning rasmi

Маълумки яқин кунларда бутун дунёда, хусусан Европада янги турдаги коронавирус сабаб карантин чекловлари яна кучайтирилди. Давлатлардан давлатларга парвоз қилиш имкониятлари ҳам чекланди. Жумладан, Европа давлатларидан бири Германияда ҳам. Маълумотларга қараганда, Германиянинг биргина Мюнхен шаҳрида ўзбек диаспораси 500 нафар кишини ташкил этади. Жорий йил улар учун ҳам бир мунча қийин келди. Германияда яна карантин бошланиб, чегалар ёпилгани сабаб, у ердаги юртдошларимизда Ватан соғинчи яна ҳам кучайди, дейди исломшунос Ҳабиба Ҳамдамова.  

— Ўзбекистонликлар йилига бир-икки маротаба Ватанга – яқинларини зиёрат қилиш мақсадида Ўзбекистонга боришга одатланиб қолган. Аммо чегаралар қайта ёпилгани сабаб ватандошларимиз юрт соғинчи туфайли тушкунликка туша бошлашди. Ҳамжамиятлар ва ижтимоий форумлар бу соғинчни қисман енгишга кўмакдош бўлди. Франкфурт-на-Майне (Frankfurt am Main) шаҳридаги Ўзбекистон Бош Консуллигининг консули Нуриддин Мамажонов “бундай вақтда юртдошларимиз Ватан соғинчини юртга моддий кўмак кўрсатиш билан қисман қондириши мумкин”, деган ташаббус билан чиқди. Ватандошларимиз маблағ тўплаб, Ўзбекистондаги мактаблардан бирига таълим қўлланмаси сифатида керакли техника воситаларини етказиб беришга қарор қилинди. 

Ёрдам тариқасида Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги 17-ўрта мактабга ўқув қурол сифатида проектор, ноутбук каби жамланма ҳадя қилинди. Мактаб раҳбарияти бу техника жамланмасидан, айниқса, немис ва инглиз тилини ўргатишда фойдаланишни мақсад қилиб қўйди. Бизнинг бу мақсадимизни амалга оширишда Франкфурт-на-Майне шаҳридаги Бош Консуллик нонсули Нуриддин Мамажонов, Германиядаги ўзбекларнинг илк мустақил ташкилотларидан бири “Tezparcel Germany GmbH” компанияси ҳамда келажак авлод таълим даражасига бефарқ бўлмаган жамики ватандошларимиздан чексиз миннатдормиз.

Умид қиламизки, болажонлар келгусида жамиятга наф келтирувчи, билимдон ва зукко мутахассисларга айланганларида оз бўлса-да ҳиссамиз бўлади.

    Бошқа янгиликлар