26 декабрь куни вояга етмаган шахс З.М. “LACETTI” русумли автомашинасини Фарғона кўчасида бошқариб кетаётиб, автомашинани бошқарувини йўқотиб, Фарғона кўчасидаги хонадон деворига урилган. Оқибатда, автомашина салонида бўлган хайдовчининг синфдоши М.Ш. исмли қиз ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, хайдовчи З.М. тан жароҳат билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






