АсосийJamiyat

Бугундан пойтахтда ЙПХ ходимлари янги хизмат кийимида фаолият олиб боради (видео)

'Бугундан пойтахтда ЙПХ ходимлари янги хизмат кийимида фаолият олиб боради (видео)'ning rasmi

2020 йил 29 декабрдан пойтахтда ЙПХ ходимлари синов тариқасида янги намунадаги замонавий, технологик матодан тайёрланган хизмат киймида фаолият олиб боришади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, ҳозирча ушбу кийимлар фақат қиш мавсумига мўлжалланган бўлиб, ҳавони ўтказувчан, аммо қор ва ёмғир ўтишидан ҳимоялавчи технологик матодан тайёрланган. Матода мавжуд бўлган нур қайтарувчи чизиқлар, кундузи ва тунги вақтларда ЙПХ ходиларининг йўл ҳаракати иштирокчиларига кўринувчанлигини ошириб, бу ўз навбатида юзага келиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олади. 

Шунингдек, ЙПХ ходимларига ишора бериш учун фойдаланиладиган махсус жезл таёқчалар ҳам берилди. Булардан ҳам эндиликда бир нечта вазифаларда фойдаланиш мумкин. Унда махсус фонар, ҳуштак чалиш жойи ва бошқа имкониятлар мужассамлаштирилган.

Айни пайтда ушбу махсус кийимлар синов тариқасида фойдаланилмоқда, синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда республика бўйлаб ЙПХ ходимларига етказиб берилади, 

    Бошқа янгиликлар