1

Пандемия жаҳон иқтисодиёти учун ҳар ойда қарийб 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда — Шавкат Мирзиёев

СИЁСАТ 29.12.2020, 11:01
Пандемия жаҳон иқтисодиёти учун ҳар ойда қарийб 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтилишича, Пандемия жаҳон иқтисодиёти учун ҳар ойда қарийб 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда. Ҳозирга қадар дунё бўйича 500 миллион иш ўринлари йўқотилган. Афсуски, бу офат бутун инсоният қатори халқимиз учун ҳам кутилмаган ташвиш ва мураккаб муаммоларни келтириб чиқарди.

Пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб, бутун бошқарув тизими ва барча тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилгани, қисқа муддатда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда, барча шароитларга эга бўлган қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилгани, улар зарур дори-дармон, ҳимоя ва энг замонавий диагностика воситалари билан таъминлангани қайд этиб ўтилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1