2021 йилда бир қанча тижорат банклари хусусийлаштирилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Президент Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида айтиб ўтди.
"2021 йилда “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асака” банки, “Ипотека-банк”, “Алоқабанк”, “Туронбанк” ҳамда “Қишлоқ қурилиш банк”ни хусусийлаштиришга тайёрланади. Камида битта йирик банкдаги давлат улуши стратегик инвесторларга тўлиқ сотилади. Бу борада етакчи Европа банклари билан музокаралар олиб борилмоқда”, деди Президент.






