АсосийЖАМИЯТ

"Сардоба" тошқинида ҳалок бўлган сержант Ҳусниддин Суяров “Жасорат” медали билан тақдирланди

Ҳусниддин Суяров “Сардоба” сув омбори ўпирилиши билан боғлиқ фавқулодда ҳолатда...

'"Сардоба" тошқинида ҳалок бўлган сержант Ҳусниддин Суяров “Жасорат” медали билан тақдирланди'ning rasmi

Ҳусниддин Суяров “Сардоба” сув омбори ўпирилиши билан боғлиқ фавқулодда ҳолатда жонини хатарга қўйиб, сувга чўкаётган юртдошларимизни қутқарган, талафот оқибатларини бартараф этишда жонбозлик кўрсатган. У ўша машъум воқеа рўй берган куни эрта тонгдан Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларида техноген фалокат оқибатларини бартараф этишда биринчи сафларда иштирок этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ёзмоқда. 

Қисқа вақт ичида 90 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудга соғ-саломат вақтинча кўчирилди. Сержант Ҳ.Суяров ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, аҳолини хавфсиз жойларга эвакуация қилишда фаол иштирок этди. Қутқарувнинг охирги дамларида тошқин кучайиб, Ҳ.Суяровни сув оқизиб кетди ва қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Жанговар отряд муҳандис-сапёр гуруҳи мутахассиси 3-даражали сержант Суяров Ҳусниддин Зокирович кўрсатган ушбу қаҳрамонлиги, жасорати, фидокорона хизматлари учун  “Жасорат” медалига муносиб кўрилди. 

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ушбу мукофотни Ҳ.Суяровнинг оила аъзоларига топширди. Шунингдек, бу хонадонга вилоят ҳокимлиги томонидан байрам совғалари ҳам берилди.

    Бошқа янгиликлар