1

Президент сайловлари халқаро тамойиллар асосида ўтказилиши керак — Шавкат Мирзиёев

СИЁСАТ 29.12.2020, 18:22
Президент сайловлари халқаро тамойиллар асосида ўтказилиши керак — Шавкат Мирзиёев

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилда ўтказиладиган «давлат ва халқ ҳаётидаги муҳим сиёсий ҳодиса» — президентлик сайловлари масаласига тўхталиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Марказий сайлов комиссияси «бўлажак сайловларнинг миллий қонунчилик ва умумеътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши» лозимлигини таъкидлаб ўтган.

«Ўтган сайловларда халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш ишларини давом эттирамиз», — дея қайд этади давлат раҳбари.

Президент ушбу муҳим сиёсий кампания «янги Ўзбекистон шароитида сайловчилар, барча фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, фуқаролик позицияси юксалиб бораётганини яна бир бор намоён этишига» ишонч билдирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1