АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева Нукусга келди. Нега? (фото)

Бугун «Ko'ngil ko'zi» лойиҳаси доирасидаги акцияси амалда иш бошлади. Бу ҳақда лойиҳа рахб...

'Саида Мирзиёева Нукусга келди. Нега? (фото)'ning rasmi

Бугун «Ko'ngil ko'zi» лойиҳаси доирасидаги акцияси амалда иш бошлади. Бу ҳақда лойиҳа рахбари, Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. 

Биз Нукус шаҳрида жойлашган Республика офтальмология шифохонасига бордик. Бу ерда тиббий кўрик учун кўчма лаборатория қандай ишлаётгани, операцион ва бошқа хоналарнинг жиҳозланганлиги, телемедицина имкониятлари билан танишдик.

Бугуннинг ўзида 14 нафар бола кўрикдан ўтказилиб, улардан 6 нафарининг кўз нурини яхшилаш мумкинлиги аниқланди. Бир нафар бола операция қилинди ва кўриш қобилияти 20%га тикланди.

Иншааллоҳ ушбу лойиҳа доирасида 3 минг нафардан ортиқ бола орасидан тузалиш имкони булган ҳар бир болага жиддий қараймиз ва уларнинг тузалиши учун бор имкониятни ишга соламиз, деб ёзиб қолдирган Саида Мирзиёева.

 

    Бошқа янгиликлар