АсосийЖАМИЯТ

126 нафар фуқароларимиз Москва шаҳрида ишлайди — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқа...

'126 нафар фуқароларимиз Москва шаҳрида ишлайди — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ахборот хизмати хабар қилди.

Бунинг натижасида россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқароларимиз Россия Федерациясига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

Россиянинг «ПИК Индустрия» ва «Техстрой» қурилиш корхоналари вакиллари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбат ўтказмоқда.

Бугун суҳбатдан ўтган 126 нафар юртдошимиз Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги қурилиш объектларида ишлаш учун чартер рейс орқали жўнаб кетди.

Юртдошларимиз белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

    Бошқа янгиликлар