АсосийЖАМИЯТ

"Наушник" тақиб, темирйўл бўйлаб юриб кетаётган икки фуқарони поезд уриб кетди (видео)

Ҳудудларда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, афсуски темир йўл излари...

'"Наушник" тақиб, темирйўл бўйлаб юриб кетаётган икки фуқарони поезд уриб кетди (видео)'ning rasmi

Ҳудудларда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, афсуски темир йўл изларида авторанспорт ҳодисалари содир бўлмоқда. 

ИИВнинг хабар беришича, жорий йилнинг 22 декбарь санаси соат 13:00 да Тошкент минтақаси темир йўл танспортида ҳавфсизлик таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига телефон қўнғироғи орқали ҳаракатланиб кетаётган юк поезди номаълум фуқарони уриб юборгани ҳақида хабар  келиб тушди. Хабарга кўра, воқеа жойига чиқилганда электроузга уланган юк поезди қулоғида қулоқчин билан кетаётган фуқарони уриб юборгани маълум бўлган. 

Маълумотларга қараганда, фуқаро1988 йилда туғилган. У тўқнашув натижасида олган жараҳоти туфайли воқеа жойида вафот этди. 

Шунингдек, 28 декбарь куни яна бир юк поезди  тахминан 18-20 ёшда бўлган фуқарони уриб юборган. Ўрганишлар натижасида аниқландики, бу аёл фуқаро ҳам темир йўл изларида қулоғида қулоқчин билан юриб кетаётган бўлган. 

Айни кунларда бу фуқаро Тошкент шаҳридаги 7-сонли шаҳар  клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимида  даволанмоқда.  

    Бошқа янгиликлар