Бугун 30 декабрь куни Учтепа туманида "Қорбоболар паради" бўлиб ўтади, дея хабар қилди Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Шу муносабат билан соат 14:00дан 15:00га қадар Учтепа тумани Фарход ва "Фозилтепа" кўчаси кесишувидан, "Катта Хирмонтепа" кўчасигача бўлган қисми ҳамда "Катта Хирмонтепа" кўчасидан “Сеул эко” боғигача бўлган қисмида автотранспортлар харакатланиши вақтинча тўхтатилади.

Барча учтепаликларни ушбу тадбирларимизга таклиф этамиз ва вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилган хабарда.






