"Россия 24" телеканалида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида репортаж намойиш этилди.
Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида, мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳаларида олиб борилаётган глобал ўзгаришларни кенг ёритиш телеканал мухбирларининг диққат марказида бўлди.
Репортажда журналистлар мамлакатдаги инфратузилма қурилишининг суръатларини, меъморий обидалар қурилишига алоҳида устувор аҳамият берилган Амир Темур империясининг гуллаб-яшнаган даври билан таққослашди.
«Ўзбекистоннинг барча минтақаларида - турар жой мажмуалари қурилишидан тортиб йўл-транспорт иншоотлари қурилишигача жуда катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Кейинги 30 йил ичида биринчи марта Тошкент метроси қурилишида сезиларли ўсиш кузатилди. Икки йил ичида сўнгги ўн йилликда мазкур соҳада биринчи бўлган металлургия заводи қуриб битказилди», - дейилади видеода.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, ушбу ўзгаришлар, шунингдек, 2021 йилга мўлжалланган улкан режалар ҳақида ўзининг Олий Мажлисга қилган анъанавий Мурожаатида сўзлаб берди. Келгуси йилда мамлакат ўз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлашини инобатга олган ҳолда, ҳозирданоқ ҳаётнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатадиган кейинги ислоҳотлар йўналиши шакллантирилмоқда.
«Кенг кўламли иқтисодий ва молиявий ислоҳотлар мамлакатни узоқ мудроқдан кейин том маънода уйғотиб юборди. Фақат шу йилнинг ўзида қарийб икки юзта йирик корхона ишга туширилди», - дейди мухбир Борис Мақсудов.
Қайд этилишича, Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар дунёдаги энг очиқ ислоҳотлардан бири сифатида тан олинган ва ҳатто пандемия ҳам бошланган хайрли ишларга путур етказа олмаган.






