АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда "Дамас" ёниб кетди. Ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган (видео ва фото)

Бугун Тошкент шаҳар Чилонзор туманида "Дамас" автомашинаси ёниб кетгани акс этган видео та...

'Тошкентда "Дамас" ёниб кетди. Ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган (видео ва фото)'ning rasmi

Бугун Тошкент шаҳар Чилонзор туманида "Дамас" автомашинаси ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. 

Ҳодиса юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумотлар тақдим этди.  

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 30 декабрь куни соат 18:10 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида, "Тошкент-Янгийўл" йўналишида, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.М. "Дамас" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган. Зарб оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.

Натижада, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар