Туркия Республикаси телевидениясида Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчиси Севинч Абдумўминованинг янги йил байрам табриги намойиш этилди. Севинчнинг табриги ахборий дастурда алоҳида эътироф этилган. Севинч ўз видеотабригида қардош турк халқига Янги йилга аталган тилакларини билдирган.
Шунингдек, дастур бошловчиси Ҳалима Худойбердиеванинг ижодини алоҳида қайд этган.






