Республика Ихтисослаштирилган гематология ва илмий текшириш марказидаги 140 нафар бемор болажонларга Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова томонидан “Президент совғаси” топширилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Шифохонага ташриф чоғида вазирлик вакиллари болаларнинг ота-оналари ҳамда шифокорлар билан сухбатда бўлиб, даволаш жараёни билан танишдилар.
Болажонларга “Президент совғаси” улашилар экан уларнинг келгусида шифо топиб, юртимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган етук инсонлар бўлишларига тилак билдирилди.










