Саидов Ўткир Ўролбоевич Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Маълумот учун: Ўткир Саидов 1988 йилнинг 11 августида Самарқанд вилояти, Жомбой туманида туғилган. 2011 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институтининг филология факултетини, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
2017 йилдан буён Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. 2019-2020 йиллар давомида Қўмитанинг Жамоат ташкилотлари ва чет элдаги диаспоралар ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.






