1

Озодбек Назарбеков устоз раққосаларни тақдирлади

МАДАНИЯТ 31.12.2020, 20:22
Озодбек Назарбеков устоз раққосаларни тақдирлади

 Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ўзбек миллий рақс санъати ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ устоз санъаткорларга, фахрийларга ва рақс санъати фидойиларига эҳтиром кўрсатиш, уларнинг узоқ йиллик меҳнатларини эътироф этиш ва эъзозлаш мақсадида тақдирлаш маросими ўтказилди.  

Тадбирда Маданият вазири Озодбек Назарбеков, соҳа вакилларига гарчи пандемия шароитида бўлса ҳам йил давомида жонбозлик кўрсатиб, фидокорона меҳнат қилганликлари ҳамда санъат ва маданият соҳасини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорлик билдириб, ҳар бир санъаткорнинг фаолиятини алоҳида эътироф этди.      

Шунингдек, тадбирда 2020 йил давомида рақс санъати йўналишида ижодий изланишлар олиб борган, давлат тадбирларида ҳам фаол иштирок этган бир гуруҳ ёш раққосаларга ҳам фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1