Янги йил байрами арафасида Андижон шаҳрининг Мустақиллик кўчасида барпо этилган хонадонлар турли соҳаларда муваффақиятларга эришаётган 6о та ёш оилага тантанали топширилди.



«Ёшлар уйлари» 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити асосида берилди. Янги уйлар икки ва уч хонали бўлиб, бу ерда ёш оилаларнинг тўкин, фаровон ҳаёт кечириши учун барча шароитлар яратилган. Фарзандлари учун замонавий ўйин майдончалари ҳам қурилган. Табиий газ, иссиқ ва совуқ сув, телефон алоқаси ҳамда электр энергияси билан тўлиқ ва узлуксиз таъминланган.

Вилоят раҳбари ёш оилаларга уйларнинг калитларини давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ва уларнинг ота-оналари, кекса отахон ва онахонлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши фаоллари иштирокида тантанали топширди. Иштирокчилар хонадонларда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.






