АсосийJamiyat

Қорбобони хайрия тадбирига жалб этилгани – “Вақф” фондининг ташаббуси эмас!

'Қорбобони хайрия тадбирига жалб этилгани – “Вақф” фондининг ташаббуси эмас!'ning rasmi

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан юртимизда истиқомат қилаётган ёрдамга муҳтож оилаларга улашилган хайрия маҳсулотлари олдида қорбобо сурати тасвирланган фотолавҳалар турли изоҳлар билан тарқатилмоқда.

«Вақф» фондининг маълум қилишича, жамоат фонди томонидан ташкил этилган меҳр-мурувват тадбирлари бирор-бир сана ёки ижтимоий байрамларга алоқаси ҳам, қорбобони таклиф этишда Фонднинг ўрни ҳам йўқ.

Жойлардаги тадбирларнинг шакли ва мазмуни ҳудудлардаги ташкилотлар томонидан уюштирилган бўлиб, бундай фаросатсизликка йўл қўйган маҳаллий мутасаддиларни мутлақо оқлаб бўлмайди. Хусусан мана шу ҳолатга сабабчи бўлган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимлиги вакиллари узр сўрашлари керак.

«Шундай экан, тарқатилган суратлардаги қорбоболарнинг «Вақф» хайрия жамоат фондига ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Бу ҳолат учун Фонд ва унинг ходимларини обрўсизлантириш, ҳақорат ва адолатсизликдир. Ҳар қандай тўғри ва ишончли маълумотни исталган вақтда Фонднинг ўзидан олиш мумкинлигини яна бир бор таъкидлаймиз.

«Вақф» фондини обрўсизлантириш орқали шуҳрат орттиришга уринадиганлар ҳам борлиги ҳар қандай мўмин кишини хавотирга солади. Аслида, бу ҳам нафсдаги касаллик бўлиб, шайтоний қутқу туртки бўлади. Мўмин банда бунга ҳушёр бўлиши керак», дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар