АсосийJamiyat

Кредит-модуль, стажировка, докторантура, мустақил ўқув кунлари... ОТМларда таълим жараёнидаги тизимлар такомиллаштирилади

'Кредит-модуль, стажировка, докторантура, мустақил ўқув кунлари... ОТМларда таълим жараёнидаги тизимлар такомиллаштирилади'ning rasmi

“Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади.

Олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида:

  • профессор-ўқитувчилар ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўташи ва малака ошириши;
  • ўқитувчилар ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурларида ўқиши мумкин.  

2021 йил 1 январдан:

  • ОТМ ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган профессор-ўитувчиларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;
  • таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади;
  1. ОТМда ташкил этиладиган якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори(филиал директори) буйруғи билан тасдиқланади.

    Бошқа янгиликлар