АсосийJamiyat

Кам таъминланган оила аъзоларига ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар берилади

'Кам таъминланган оила аъзоларига ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар берилади'ning rasmi

2021 йил 1 январдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади.  

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади.

Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

    Бошқа янгиликлар