АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши эълон қилинди

'Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун, 4 январь куни совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Республика бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Бироз шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3° совуқ-2° илиқ бўлади.  

Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушади. Кучсиз шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1° совуқ-1° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ атрофида бўлади.

    Бошқа янгиликлар