Жорий йилнинг 4 январь кунидан 8 январь кунига қадар Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар қилди.
Эҳтиёт чораларини кўришингизни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, «1050» қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз, дейилади хабарда.






