АсосийЖАМИЯТ

Туркияда 28 ёшли ўзбекистонлик қиз ўзини 10-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди (видео)

Измир вилоятининг Қаршияка туманида ўзбек миллатига мансуб ёш аёл 10-қаватдан сакраб, ҳаёт...

'Туркияда 28 ёшли ўзбекистонлик қиз ўзини 10-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Измир вилоятининг Қаршияка туманида ўзбек миллатига мансуб ёш аёл 10-қаватдан сакраб, ҳаётига нуқта қўйди. Бу ҳақда haberler.com ёзмоқда.  

Маълум бўлишича, психологик муаммоларга дуч келган 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси Мубинабону Б. 2 январь куни соат 14:00 атрофида Измирнинг Қаршияка шаҳрида жойлашган Мавишеҳир маҳалласидаги уйнинг 10-қаватидан ўзини ташлаган.  

Воқеани кўрган атрофдагилар соғлиқни сақлаш ва полиция гуруҳларига вазият ҳақида хабар беришган. Воқеа жойига етиб келган тиббий гуруҳларнинг биринчи ёрдамидан сўнг, ёш қиз касалхонага ётқизилди. Оғир аҳволда бўлган Мубинабону Б. қилинган барча тиббий ёрдамга қарамай, вафот этди. Ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошланди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар