1

Чустдаги қаровсиз қолдирилган кўҳна масжид ва зиёратгоҳ ҳақида маълумот берилди

МАДАНИЯТ 04.01.2021, 15:53
Чустдаги қаровсиз қолдирилган кўҳна масжид ва зиёратгоҳ ҳақида маълумот берилди

Жорий йилнинг 3 январь санасида интернет тармоқларида «Кўҳна масжид ва зиёратгоҳ қаровсиз қолмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Маданият вазирлигининг маълум қилишича, 2020 йилда Наманган вилоят маданий мерос бошқармаси томонидан вилоятдаги авария ҳолатидаги маданий мерос объектларининг тезкорлик билан реставрация қилиш бўйича рўйхати шакллантирилди.  

Шу жумладан вилоят маданий мерос бошқармаси Чуст тумани ҳудудида жойлаган авария ҳолатидаги объектларини реставрация қилиш юзасидан тумани ҳокимиятига 2020 йил мурожаат қилган.  

Маълум қилинишича, маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмаганлиги сабабли маданий мероснинг миллий рўйхатига киритилган «Булоқмозор масжиди» 1912 йилда қурилган бўлиб Чуст туманида жойлашган. Ушбу архитектура ёдгорлиги 2021 йилда реставрация-тиклаш ишлари амалга ошириш лозим бўлган объектлар рўйхатига киритилиб, реставрация-тиклаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1