Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманида ИИБ ходимини калтаклашиб, формасини йиртиб ташлашди, изоҳли видео тарқалди.
Мазкур тарқалаётган хабарлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
2020 йил 30 декабрь куни тахминан соат 01.00 да Авиасозлар массивида 22 ёшли Виктория К. ва 24 ёшли Марина К.лар спиртли ичимлик таъсири остида бўла туриб атрофдагиларни безовта қилганликлари ҳақидаги маълумот Яшнобод тумани 1-сон ИИБ ходимларига етиб борган. Воқеа жойига профилактика катта инспектори инспекторлари – майор А. Норқулов ва профилактика инспектори лейтенант Ш. Алланазаровлар етиб боришган. Тартибсизликни бас қилиш тўғрисидаги талабларни менсимаган қизлар ички ишлар бўлимига олиб борилганлар. Мазкур факт асосида Виктория К. ва Марина К.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) бўйича баённома расмийлаштирилди.
Шу билан бирга маълум қиламизки, мазкур хабарларга бириктирилган ички ишлар ходимининг йиртилган формасининг суратининг ушбу ҳодисага алоқаси йўқ, дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
Тошкентда байрам оқшомида бир нечта йигитлар ва ИИБ ходимлари муштлашди (видео)






