АсосийJamiyat

Қашқадарёда педагогларга устама ҳақи тўланадиган олис мактаблар рўйхати эълон қилинди

'Қашқадарёда педагогларга устама ҳақи тўланадиган олис мактаблар рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Қашқадарё вилоятида бошқа ҳудуддан келиб фаолият юритаётган педагогларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланган.

Жумладан:

Қарши тумани: «Поштон», «Чўлибўстон», «Боғобод», «Ҳилол», «Керайит», «Хонобод» МФЙлари;

Ғузор тумани: «Қоракўл» МФЙ;

Деҳқонобод тумани: «Сарчашма», «Теракли», «Бошчорбоғ», «Оққишлоқ», «Тарқопчиғай», «Ойбек», «Обиравон», «Дуоб», «Чашмаимирон», «Чилгаз» МФЙлари;

Қамаши тумани: «Катта ўра» МФЙ;

Косон тумани: «Олачабоб», «Уйрот», «Хўжақудуқ» МФЙлари;

Нишон тумани: «Дўстлик», «Қирққулоч» МФЙлари;

Касби тумани: «Чўлқувар» МФЙ;

Чироқчи тумани: «Лангар», «Айритом», «Тарағай», «Қуруқсой», «Гулистон», «Шўрбозор», «Хушали», «Янгиҳаёт», «Талоқтепа», «Қўшанҳор», «Эски Ангор», «Пахталисой», «Умақай», «Шўрқудуқ», «Наврўз», «Галабек», «Қаноатли», «Тошли» МФЙлари, Шамолқудуқ, Оққудуқ қишлоқлари, «Шўрбозор» МФЙ;

Шаҳрисабз тумани: «Ғилон», «Сарчашма», «Кўл» МФЙлари;

Яккабоғ тумани: «Татар» МФЙ;

Маълумот ўрнида, мазкур ҳудудлардаги мактабларга узоқдан келиб ишлаётган ўқитувчиларга 11 млн сўмдан кўпроқ бир марталик ёрдам пули берилиши мумкин, дейилади "Янги Ўзбекистон" нашрида.

    Бошқа янгиликлар