Саудия Aрабистони Қатар билан 3,5 йиллик ёпиқ чегараларини, шу жумладан Қатарнинг ягона қуруқлик чегарасини Саудия Aрабистонининг шимоли-ғарбий қисмида бўлиб ўтадиган кўрфаз раҳбарлари саммити олдидан очишга қарор қилди. Бу ҳақда Қувайт ташқи ишлар вазири Aҳмед Носир ас-Сабаҳга таяниб РИA Новости хабар бермоқда
"Қувайт ва Қатар амирлари, шунингдек Саудия Aрабистони валиаҳд шаҳзодаси ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбати натижасида душанба куни кечқурундан бошлаб Қатар ва Саудия Aрабистони ўртасида ҳаво, қуруқлик ва денгиз чегараларини очиш тўғрисида келишувга эришилди", деди ас-Сабоҳ телевизион мурожаатида Қувайт миллий телевиденияси.
Қувайт Қатар ва унинг минтақавий қўшнилари ўртасида 2017 йилда бошланган можарога воситачилик қилади.
Маълумот учун, Форс кўрфази раҳбарлари саммити бугун, 5 январь куни Саудия Арабистонининг Эл-Улаа вилоятида бўлиб ўтади.






