АсосийJamiyat

Конституцияга ўзгариш киритиш ҳақидаги қонунни ишлаб чиқиш зарурати нимада?

'Конституцияга ўзгариш киритиш ҳақидаги қонунни ишлаб чиқиш зарурати нимада?'ning rasmi

 Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Алибек Раҳметов Конституцияга ўзгариш киритиш ҳақидаги қонунни ишлаб чиқиш зарурати нимада эканлигига ойдинлик киритди:

 «Вазирлик томонидан «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди, Сенат томонидан маъқулланди. Ушбу қонунда йиллар давомида сўзга бой ўзбек тилида шаклланиб келаётган, норма ижодкорлиги фаолиятида жуда муҳим ўрин эгаллаган тушунчаларга аниқлик киритилди.

 Улар ўз мазмунига мос равишда баён этилди. Хусусан, «қонун» сўзи. Ҳозирги амалдаги таҳрирга кўра, «қонун» дейилганда, қонунчилик ҳужжатлари билан боғлиқ тушунмовчиликлар бўлган бўлса, эндиликда «қонун — Конституциядан кейин турувчи ҳужжат» сифатида белгиланди.

Қонун ҳужжати сифатида эса Конституция, қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари таърифланади.

Атамаларга оид ўзгартиришлар — фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига ёки тадбиркорлик фаолиятига таъсир қилмайди».

    Бошқа янгиликлар