АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёлик хайдовчи "FORD"ни юкмашинага айлантиргани учун жаримага тортилди(фото)

Жорий йилнинг 4 январь куни ижтимоий тармоқда "Қашқадарё шопирларига қойил қолмай илож йўқ...

'Қашқадарёлик хайдовчи "FORD"ни юкмашинага айлантиргани учун жаримага тортилди(фото)'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 январь куни ижтимоий тармоқда "Қашқадарё шопирларига қойил қолмай илож йўқ" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Видео лавҳа ўрганилган ва белгиланган қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ҳамда атрофдаги бошқа ҳаракат қатнашчиларининг ҳаётини хавф остига қўйган "FORD" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1996 йилда туғилган Н.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125 прим биринчи модда (юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш)си тартибида баённома тузилиб, 1 115 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

 

    Бошқа янгиликлар