Ижтимоий тармоқда “Самарқандда "Дамас" ва "Москвич" тўқнашиб, натижада бир бирини устига чиқиб қолди” сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди.
Ҳолатга Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати аниқлик киритди. Маълум бўлишича, кеча, 6 январь куни соат 18:40ларда, Самарқанд шаҳар, Гулобод кўчасида, 1969 йилда туғилган Т.М. бошқарувидаги "ИЖ-2125" ҳамда 1998 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги "Дамас" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Йўл-транспорт ходисаси натижасида "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳайдовчининг аҳволи яхши.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.








