АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда совуқда қолган бошпанасиз шахслар ҳақида хабар бериш учун ИИББ рақами эълон қилинди

Шу кунларда пойтахтда кундузи ҳам ҳаво совуқ бўлмоқда. Тунги вақтда эса термометр Цельсий...

'Тошкентда совуқда қолган бошпанасиз шахслар ҳақида хабар бериш учун ИИББ рақами эълон қилинди'ning rasmi

Шу кунларда пойтахтда кундузи ҳам ҳаво совуқ бўлмоқда. Тунги вақтда эса термометр Цельсий бўйича минус учгача, баъзида минус еттига ҳам тушмоқда. Тақдир тақозоси билан уйсиз қолган одамлар қийналмоқдалар.  

Шу муносабат билан патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимлари, профилактика инспекторлари уйларнинг ертўлаларидан, теплотрассалардан, кўп қаватли уйлар подъездларидан бошпанасиз одамларни излаш тадбирларини ўтказмоқдалар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда. 

Муҳтожлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида ташкил этилган “Меҳр саховат” бошпанасига олиб борилмоқда. Бир кунда ИИББ ходимлари 24 кишини реабилитация марказига олиб боришди.  

Яхшилик ва мурувватдан умидини узган инсонларга бу ерда тиббий кўрикдан ўтиш, ўзларини тартибга келтириш, тоза кийим кийиш, иссиқ овқат тановул қилиш ва иссиқ жойда ухлаш учун шароит тақдим этилади.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Агар сиз бошпанасиз қолган ва кўчада совқотаётган одамни кўриб қолсангиз, Тошкент шаҳар ИИББга (71) 281-90-32 рақами орқали хабар беринг, дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар