2021 йилнинг 6 январь куни Тошкент шаҳридаги “Daniel Hill Hotel” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Таэквон–До (ИТФ) миллий ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Ассоциациянинг амалга оширилган ишлари юзасидан раҳбарият ва вилоят бўлими бошлиқларининг ўтган 5 йиллик ҳисоботлари тингланди.
Ўзбекистон Таэквон–До (ИТФ) миллий ассоциациясининг президенти лавозимига Хасанов Лазиз Сайдивалиевич номзоди бир овоздан қайта сайланди.

Вилоят бўлими раҳбарлари ва вице-президентлар ҳам 5 йил муддатга сайланишди.Ассоциациянинг 2021 йилда режалаштирилган ишлари билан таништирилди ва бу борада вилоят бўлими раҳбарлари, вице-президентларга кўрсатмалар берилди.
Таэквон–До (ИТФ) миллий ассоциацияси олдига улкан вазифалар қўйилди. Мамлакатимизда спорт соҳасида, хусусан Таэквон–До йўналишида эришилаётган ютуқларни Жаҳон ареналарида ҳам давом эттириш бўйича аниқ ва пухта режалар киритилди.






