Юртимизда юзага келган совуқ об-ҳаво сабаб Тошкент вилоятида жойлаган Туябўғиз сув омборининг юзаси музлади. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда ҳам Туябўғиз сув омборининг музлагани акс этган видеолар тарқалди.
Миллий олимпия қўмитасининг маълум қилинишича, сув омбори юзасининг музлаб қолгани сабаб ушбу масканда шуғулланаётган эшкак эшувчиларимиз сувда машғулот ўтказа олишмаяпти.
Мавзуга доир:
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида булдуруқ ҳодисаси содир бўлмоқда
"Техноген қор". Ўзбекистонда ғайриоддий об-ҳаво ҳодисаси кузатиляпти - «Ўзгидромет»
Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлаши маълум қилинди






