АсосийЖАМИЯТ

Қаршида юз берган портлаш юзасидан Қурилиш вазирлиги муносабат билдирди

Аввалроқ, 6 январь куни Қаршида уйдаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида ха...

'Қаршида юз берган портлаш юзасидан Қурилиш вазирлиги муносабат билдирди'ning rasmi

Аввалроқ, 6 январь куни Қаршида уйдаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги муносабат билдирди.

 Айрим ижтимоий тармоқ каналларида, “...расмга эътибор билан қарасангиз, уйнинг фундаменти бўлакларида арматурани кўрмайсиз. Бу хонадоннинг қурилиш нормативларига асосан қурилганлигига ишониш қийин..”, дейилган.

Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мутахассислари воқеа жойига чиқиб ўрганишди. Маълумки, ушбу намунали уй 2016 йилги давлат дастури доирасида, пудратчи “Махсус мелиорация қурилиш ва таъмирлаш” корхонаси томонидан бунёд этилган.

Ушбу объектнинг ертўла деворларида ишчи лойиҳа бўйича 3 та қаторда қурилиш фундамент блоклари монтаж қилинган. Ушбу фундамент блоклари заводда ишлаб чиқарилган тайёр қурилиш маҳсулоти бўлиб, унда арматура бўлиши белгиланмаган.

Объектдаги мазкур фундамент блоклари устидан арматурали сейсмопояси бажарилиши белгиланган бўлиб, уларда арматурали каркаслар монтаж қилинган. Унинг устидан йиғма ораёпма плиталар ўрнатилган ва арматурали каркас бетондан антисейсмик белбоғ ишлари  бажарилган.

    Бошқа янгиликлар