АсосийJamiyat

Россияга кетмоқчи бўлган мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгаради

'Россияга кетмоқчи бўлган мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгаради'ning rasmi

Россияда яшаш ва ишлаш истагидаги чет элликлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топширишнинг янги қоидалари ўрнатилади. Имтиҳонларнинг мураккаблик даражаси эса чет эл фуқаросининг мамлакатда бўлиш мақсадига боғлиқ бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Таъкидланишича, ушбу тартиб Дума томонидан қабул қилинган ҳукумат қонунида белгиланган.

Ҳозирги вақтда Россиянинг ҳудудий бошқаруви ушбу имтиҳонни ўтказувчи таълим муассасалари рўйхатини ҳамда имтиҳонни ўтказиш тартиби ва шаклини белгилаш ҳуқуқига эга. Янги қонунга мувофиқ, имтиҳонлар расмий рўйхатга киритилган таълим муассасалари томонидан ўтказилиб, тегишли сертификат берилади.

Шу билан бирга, сертификатнинг амал қилиш муддати уни олиш мақсадига боғлиқ бўлади. Масалан, вақтинчалик яшаш ёки ишлаш учун рухсатнома олиш истагидаги чет эл фуқароларига сертификат уч йил муддатга берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 180 кун ўтгач кучга киради.

    Бошқа янгиликлар