АсосийJamiyat

Гидрометеорология маълумотларини сотиш режалаштирилмоқда

'Гидрометеорология маълумотларини сотиш режалаштирилмоқда'ning rasmi

Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзод Ҳабибуллаевнинг таъкидлашича, хизматнинг асосий фойдаланувчиси — давлат ташкилотлари, йирик кластерлар, йирик фермерлар ва инвесторлардан иборат.  

" - 2021 йилда гидрометеорология хизмати сифатини оширишга асосий эътибор қаратилса, 2022 йилда давлат маблағларини 30 фоизга камайтириш режалаштирилган. 2021 йилда маълумотларни сотиб олиш жараёнига ўтиш режалаштирилмоқда. Яъни, давлат хизматларидан ташқари хусусий секторни шакллантириш назарда тутилмоқда.

ЎзМуда Россия Гидрометеорология университетининг шу йўналишдаги факультети очилади.

Янги геопортал тизими тест режимида ишга тушяпти. Бунинг ёрдамида хавфли зоналар, хавфли ҳудудлар бўйича картага олдиндан туширилади ва огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади", - дейди  Шерзод Ҳабибуллаев. 

    Бошқа янгиликлар