АсосийЖАМИЯТ

Жанубий Корея элчиси ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокара ўтказди

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Виталий Фен ҳамд...

'Жанубий Корея элчиси ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокара ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Виталий Фен ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ўртасида Жанубий Корея компаниялари ва Сирдарё вилояти ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестиция ва молия-техника соҳаларида ҳамкорликнинг ҳозирги ва истиқболдаги ҳолатлари тўғрисида музокара бўлиб ўтди.Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу учрашув давомида томонлар вилоятда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳаси йўналишида замонавий иссиқхона барпо этиш, мавжуд маҳаллий хомашёлардан кенг фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни такомиллаштириш учун инвестиция киритиш, эпидемиологик ҳолат барқорорлашиши билан Сирдарё вилоятида Жанубий Корея ишбилармон доиралари иштирокида бизнес форум ташкил этиш, Сардоба талафотидан зарар кўрган ҳудудларга гуманитар ёрдам кўрсатиш билан бирга ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Музокара давомида элчи Виталий Фен ўзи туғилиб ўсган юрт яъни Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожланиши учун бор куч ғайратини аямаслиги ҳамда Сирдарё вилояти учун яқиндан ёрдам беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Учрашув якунида вилоят ҳокими томонидан мартабали меҳмонга ташриф учун миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик соғалари топришилди.

Ўз юртини ривожи учун бор мехнатини аямай меҳнат қилаётган элчиларимиз сафи кенгайиб бораверсин.

 

    Бошқа янгиликлар