Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари вакиллари бугун Қашқадарёга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида ўтказилган тадбирларда Қарши туманидаги Абу Муин Насафий зиёратгоҳи ҳам кўздан кечирилиб, вилоятнинг зиёрат туризми салоҳияти ҳақида кенг тушунча берилди.
Мамлакатимизнинг мусулмон аҳолиси кўпроқ бўлган давлатлардаги элчилари Қашқадарё зиёрат туризмини хорижда тарғиб этишга тайёр эканини билдиришди.






