АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

'Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 11 январда кундуз куни республика илиқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Ёғингарчиликсиз, кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Айрим пунктларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво 7-12° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда қуёшли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 9-11° илиқгача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво исийди. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 3-8° илиқгача исийди.

    Бошқа янгиликлар