1

Озодбек Назарбеков Нуриддин Ҳамрокуловга Давлат мукофотини топширди

МАДАНИЯТ 11.01.2021, 10:32
Озодбек Назарбеков Нуриддин Ҳамрокуловга Давлат мукофотини топширди

Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов ўзининг маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари учун “Дўстлик” медали билан тақдирланган эди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда. 

Ушбу Давлат мукофоти Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва вазирлик вакиллари томонидан жорий йилнинг 9 январь куни Нуриддин Ҳамрокуловга топширилди.

Маълумот ўрнида:

2020 йил 27 август санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1