Darakchi.uz Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мисолида 10 ойлик навбатдан ташқари танаффусдан сўнг анъанавий таълим қандай бошлангани ҳақидаги саволларга жавоб излади.

Талабаларнинг айтишига қараганда, уларга анъанавий таълим бошлангани қулай.
"Бизнинг билим олишимиз ҳам кўтарилади, тушунмаган саволларимизга ўқитувчиларимиздан тезда жавоб оламиз. Курсдошларимиз билан билим алмаша оламиз", - дейди талабалар биз билан суҳбатда.

Ўқиш бошланганидан талабалар жуда хурсанд. Биринчи кун бўлишига қарамай, улар фаол ўқишга келган. Таълим даргоҳида эса анъанавий таълим учун ҳамма шарт-шароитлар яратилган.

Дарвоқе...
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректор ўринбосари Бахтиёр Худоёровнинг айтишича, пандемия шароити бўлишига қарамай, бу йил мазкур таълим даргоҳига талаб юқори бўлган. Жорий йилда 1575 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинган. Мазкур кўрсаткич ўтган ўқув йилида 1250 нафарни ташкил этган.
Репортаж муаллифи: Жамшид ЖОВБЎРИЕВ






