АсосийЖАМИЯТ

Асакада "Кобальт" ва "Тез ёрдам" машинаси тўқнашди. Ҳайдовчилардан бири шифохонада вафот этган

Жорий йилнинг 10 январь куни соат 20:00ларда, Андижон вилояти, Асака тумани, Неъматобод МФ...

Жорий йилнинг 10 январь куни соат 20:00ларда, Андижон вилояти, Асака тумани, Неъматобод МФЙ ҳудудида, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Н.Х. бошқарувидаги "Кобальт" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган, Ш.Х. бошқарувидаги, Асака тумани ШТТЁБга тегишли бўлган "Дамас" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчиси 41 ёшли Ш.Х. олган оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчиси 1987 йилда туғилган У.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар