АсосийMadaniyat

"Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" давом этади

'"Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" давом этади'ning rasmi

Куни кеча Ёшлар ижод саройида "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Ҳафталикнинг иккинчи куни ҳам  ўзига хос ўтиши кутилмоқда. Кун давомида "Ёшлар ижодий тажриба студияси" ДУК томонидан кастинг бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳафталик давомида таниқли режиссёрлар Али Хамроев, Фарход Маҳмудов ва Аюб Шаҳобиддиновлар томонидан  маҳорат дасрлари, Мультипликацион студия аниматорлари томонидан “Ўзбекистон – бизнинг диёримиз” мавзусида болалар ижодий танлови, хорижий кинофондлардан қайтарилган мультфильмларнинг махсус намойиши, “Янги Ўзбекистон ва Миллий кинематография: 2021 йил ишга тушириладиган кинолойиҳалар, 2022 йилнинг янги ғоялари”, "Зумраша” киножурналининг истиқболли режалари, "Экранда аёл тақдири" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиши белгиланган.  

Дастур доирасида жорий кун Татаристон ва Ўзбекистон киноижодкорлари ҳамкорлигида Зифа Қодированинг «Сумбул» асари асосида суратга олинган ко-продукция «Сумбул» бадиий фильми илк маротаба катта экранда намойиш этилади.

Ҳафталикнинг илк куни тақдимотлар, ёш киноижодкорлар учун кастинг ва маҳорат дарслари, киноконцерт ташкил этилди, таниқли актёр ва актрисалар, хонандалар ташриф буюришди. Кун сўнгида эса "Мен террорчи эмасман" фильмининг катта намойиши ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар