АсосийЖАМИЯТ

Tashkent City'га пуллик кириш тартиби 31 мартга қадар узайтирилди

Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказидаги парк ҳудудига пуллик кириш тартиби 31 март...

'Tashkent City'га пуллик кириш тартиби 31 мартга қадар узайтирилди'ning rasmi

Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказидаги парк ҳудудига пуллик кириш тартиби 31 мартга қадар узайтирилди. Марказ дирекциясининг бу ҳақдаги буйруғи 11 январь куни чиқарилган. Бу ҳақда "Дарё" нашри хабар қилди. 

Дастлаб, Tashkent City’нинг паркига кириш Янги йил байрами арафасида — 2020 йил 17 декабрь куни пуллик қилиб белгиланган эди. Кириш чипталари нархи 5 ёшгача бўлган болаларга — бепул, 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун — 5 минг сўм, 12 ёшдан катталар учун — 10 минг сўм, пенсионерларга — 5 минг сўм (гувоҳнома бўлган тақдирда), ногиронлиги бўлган шахсларга — бепул (гувоҳнома бўлган тақдирда), енгил автомобилда кириш — 20 минг сўм (йўловчиларни ҳисобга олган ҳолда).

Ўшанда Сити дирекцияси раҳбари Баҳром Ризаев «пуллик режим бир ойга режалаштирилгани, кейинги натижаларга қараб бирор-бир хулосага келиниши»ни маълум қилган эди. Дастлабки режа бўйича, пуллик кириш тартиби 10 январга қадар давом этиши керак эди. Бироқ 11 январь куни Баҳром Ризаев пуллик кириш тартибини 31 мартга қадар узайтириш тўғрисида буйруқ чиқарган.

Буйруқда таъкидланишича, пуллик кириш тартиби парк фаолиятини сақлаб туриш харажатларини ҳамда боғ инфратузилма ва объектларини 2021 йилги мавсумга тайёрлаш харажатларини молиялаштириш мақсадида узайтирилган. Сити ҳудудига кириш тарифлари ўзгаришсиз қолдирилган.

Парк ҳудудига пуллик кириш тизими айнан қандай омиллардан келиб чиқиб белгилангани юзасидан  дирекция раҳбари Баҳром Ризаев жавоб беришдан бош тортди, дейилади хабарда. 

Аввалроқ, Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса Ситидаги фавворанинг отилишига бир кунда 1 миллион сўм сарфланишини маълум қилиб, «паркларни сақлаб туришнинг бошқача чораси йўқ»лигини таъкидлаган эди.

 Мавзуга доир:

"Шаҳар ҳеч кимнинг онасининг маҳрига тушмаган...Шунча қилингани бир жойга тиқилди". Ортиқхўжаев "халқимиз учун текин" деган "Сити"нинг пуллик бўлгани нишонда (видео)

"Tashkent city" қурилишидан бюджет қандай наф кўрди? Шунча маблағ йўқотган халқ нимага эришди?" Иқтисодчи берилмай келаётган саволларни олиб чиқди

Жаҳонгир Отажонов Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаат билан чиқди (видео)


 

 

    Бошқа янгиликлар