АсосийЖАМИЯТ

"Свет"сиз ўтиринг!" Сайхунобод тумани "Электросет" раҳбари фуқаролар арзига жавоб берди (видео)

Ижтимоий тармоқларда "Электросет" раҳбари фуқаролар мурожаатига қўпол жавоб бергани ҳақида...

'"Свет"сиз ўтиринг!" Сайхунобод тумани  "Электросет" раҳбари фуқаролар арзига жавоб берди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Электросет" раҳбари фуқаролар мурожаатига қўпол жавоб бергани ҳақида видео тарқалди. Унда давлат идорасининг масъул мансабдорини   "столба қуласа, севатсиз ўтиринг!", деган жавобини эшитишингиз мумкин. 

Видеода мурожаатчилар  мансабдор Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбари эканлигини айтишган. 

Ушбу видеолавҳа юзасидан "Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати ўз муносабатини билдирди.

Унга кўра,  Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Ш.Жўраевга нисбатан “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланиб, унинг натижалари юзасидан батафсил маълумот берилиши  маълум қилинган.

 

    Бошқа янгиликлар