АсосийЖАМИЯТ

Ҳаволар илияпти, “заправка”даги чекловлар бекор қилинадими?

Жорий йил 5 январ санасида Энергетика вазирлигининг магистрал газ қувурларида барқарор газ...

'Ҳаволар илияпти,  “заправка”даги чекловлар бекор қилинадими?'ning rasmi

Жорий йил 5 январ санасида Энергетика вазирлигининг магистрал газ қувурларида барқарор газ босими таъминланиши йўлга қўйилгунга қадар вақтинчалик чора сифатида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)да соат 15:00 дан 05:00 гача чеклов эълон қилинганди. Унда “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”да юзага келган носозлик сабаб 4 январь куни етказиб берилмаган ҳажмлар тўлдирилмаган, бу эса зарур газ босимини тиклашга тўсқинлик қилиши қайд этилган эди. Яна бир муҳим сабаб сифатида 4 ва 5 январь кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли газ истеъмолида ўсиш кузатилгани ҳам кўрсатилганди.

Кеча эса Гидрометеорология маркази томонидан 11 январдан бошлар республика ҳудудида илиқ ҳаво ҳарорати ҳукм суриши ҳақида янги прогноз эълон қилинди. Бу эса кўпчилик ҳайдовчиларда энди “заправкалар”даги чекловлар бекор қилинадими?”, “2-3 соатлаб навбат кутишларга барҳам бериладими?” деган саволларга сабаб бўлди. Биз айни шу саволларга жавоб олиш учун Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати Эльмира БЕКМУРОДОВАга боғландик.

  • Кунлар совугани, газ таъминотига эҳтиёж ортгани боис автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий қилинганди. Гидрометерология 11 январдан буёғига Эрондан кириб келаётган илиқ ҳаво оқими сабаб ҳарорат кўтарилишини, яъни илиқ об-ҳаво бўлишини маълум қилди. Энди чекловлар олиб ташланадими? Тушиб кетган газ босимида кўтарилиш бўлишига умид қилса бўладими?

 

  • Ҳозирги кунда юртимизда ҳаво ҳароратининг пастлиги сақланиб қолмоқда. Шунга кўра, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлдарининг табиий газга бўлган эҳтиёжи юқори. Шу сабабли АГТКШларига жорий қилинган тартиблар сақланиб қолмоқда.

Ушбу тартиблар бекор бўлиши юзасидан албатта ижтимоий тармоқларда маълум қилинади.

 

АЙНИ ПАЙТДАГИ “ЗАПРАВКАЛАР”ДАГИ ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ?

Бу саволга эса фоторепортаждан жавоб олишингиз мумкин:

 

 

Барно МАДАЛИЕВА, Жамшид ЖОВБЎРИЕВ тайёрлашди

    Бошқа янгиликлар