АсосийМАДАНИЯТ

Янги кинолойиҳалар бўйича питчинг бўлиб ўтди

Бугун, 12 январь куни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ташаббуси билан ўтказилаётган Кино ҳафт...

'Янги кинолойиҳалар бўйича питчинг бўлиб ўтди'ning rasmi

Бугун, 12 январь куни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ташаббуси билан ўтказилаётган Кино ҳафталигида Агентлик Жамоатчилик кенгаши, Бадиий кенгаш аъзолари, кинорежиссёрлар, продюсерлар, сценаристлар иштирокида 2021 йилнинг янги кинолойиҳалари бўйича питчинг ташкил этилди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Янги Ўзбекистон ва Миллий кинематография: 2021 йил ишга тушириладиган кинолойиҳалар, 2022 йилнинг янги ғоялари” мавзусида ташкил этилган давра суҳбати янги кинолойиҳаларга бағишланди. Унда Акбар Бектурдиевнинг «Узбечка», Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Бўйсунмас”, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Мирмақсуд Оҳуновнинг “Сўнгги дарвеш”, Абдусамат Ғаниевнинг “Йиғламас” ва шу каби лойиҳалар тақдим этилди.  

Давра суҳбатида кинолойиҳаларнинг мавзулари, жанрлар хилма-хиллиги, ко-продукциялар, мутлақо янги форматдаги анимациялар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, режиссёрлар томонидан тарихий фильмлар олиш бўйича декорациялар яратиш, уларни сақлаб қолиш, тарихий реквизитларни агентлик тасарруфига олиш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.  

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад, ўзбек миллий кино санъатига янги мавзу, янги номлар, ўзгача услуб олиб кириш ва янги чеҳраларни кашф қилишдир.

    Бошқа янгиликлар