АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ пойтахтдаги кўнгилочар-савдо марказлари раҳбарларидан махсус чеклов мосламаларини ўрнатишни сўради

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Тошкентдаги кўнгилочар-савдо марказ...

'Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ пойтахтдаги кўнгилочар-савдо марказлари раҳбарларидан махсус чеклов мосламаларини ўрнатишни сўради'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Тошкентдаги кўнгилочар-савдо марказлари, дўконлар ва бошқа муассасалар раҳбарларидан махсус чеклов мосламаларини ўрнатишни сўради.

«Ҳурматли Тошкент кўнгилочар-савдо марказлари, дўконлар ва бошқа муассасалар раҳбарлари!

Жорий йилнинг 7 январь куни Мирзо Улуғбек туманидаги автомобилда қаровсиз қолдирилган вояга етмаган бола автомобилни ҳаракатга келтириб дўконга тўқнашиши билан боғлиқ ҳодиса тезкор тартибда хавфсизликни таъминлаш чоралари қўлланишини талаб этди.  

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти сиздан автотураргоҳ ва савдо маркази (дўкон) биноси орасида махсус чеклов мосламаларини ўрнатишингизни илтимос қилади. Мазкур чора юқоридаги каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарурдир», — дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар